Қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри

Қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри

 

dfyjhdfyjdyjd.jpg 

 

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари қадимий ёзма манбалар давлат реестрининг махсус 10-жилдини тўплади. Ўзбекистон Республикаси фондларида сақланаётган Қуръони карим қўлёзмалари давлат реестрининг махсус жилдига 910 та Қуръони карим китоблари ҳақида маълумотлар киритилган.

 

 dyjdgjdghjdg.jpg

      Тарихни илмий ўрганиш, чуқур англашда ва ўтмишнинг ҳақиқий гувоҳи бўлган қўлёзмалар ва улар сақланадиган фондларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ана шу мақсадда ташкил этилган давлат реестрининг ушбу жилдига Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтидан 296 та, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасидан 355 та, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказидан 60 та, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан 66 та ва бошқа фондлардан зарур манбалар тўпланган.

 

ydyjhdfjydyj.jpg