Музейнинг “1-Ренесанс” даври қисмида Италиянинг “Magister-Art” корхонаси лойиҳаси асосида қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. М/К элементларидан каркаслар монтаж қилиниб, музейнинг “капсула хоналари” тайёрланмоқда. Ён девор қисмида М/К тайёрланган каркасларга музей жихозлари ва экспонатлари учун пастдан МДФ, юқори қисмига гипсокартон материаллари қоплаш ишлари бажарилмоқда.
“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” объекти қурилишида асосий бинонинг 1-қаватида музейшунослик доирасида қурилиш ишлари давом этмоқда.
Музейнинг “1-Ренесанс” даври қисмида Италиянинг “Magister-Art” корхонаси лойиҳаси асосида қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. М/К элементларидан каркаслар монтаж қилиниб, музейнинг “капсула хоналари” тайёрланмоқда. Ён девор қисмида М/К тайёрланган каркасларга музей жихозлари ва экспонатлари учун пастдан МДФ, юқори қисмига гипсокартон материаллари қоплаш ишлари бажарилмоқда.
Музейнинг “2-Ренесанс” даври қисмида “Interstaller Group-Узбекистан” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Худудда Темурийлар давридаги Амир Темур, Шохрух мирзо, Улуғбек мирзо, Хусайн Бойқаро подшохлиги ва Хазрат Алишер Навоий бош вазирлиги давридаги тараққиёт; фан, маданият, архитектура ва санъат доирасидаги манзаралар акс эттирилади. Бугунги кунда усталар томонидан деворда, китоб жавонлари, МДФ материалидан музей жихозлари ўрнатиладиган стендлар тайёрлашмоқда. Субпудратчи ташкилотларидан “Солидекс” томонидан шамоллатиш тизимлари ва “Голден ганч” томонидан шифт қисмига ганч ўймакорлиги ишлари бажарилмоқда.








