Истиқболли лойиҳалар

Истиқболли лойиҳалар

caprcaprcaprcaprcapr.jpg

       Тадбиркорлар ва инвесторларга қулай шароитлар яратилаётгани натижасида кўплаб соҳалар қатори савдо, хизмат кўрсатиш йўналишларида истиқболли лойиҳалар ташкил этиллмоқда.  Хусусан Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонаси ҳудудида “Anglesey Food” корхонаси томонидан маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди.

      Марказда “Корзинка” тармоқларидаги 200 га яқин дўкон учун маҳсулотларни сақлаш ва саралаш хизматлари кўрсатилади. Ҳудуди 10 гектарни ташкил этувчи мазкур марказнинг 49 минг квадрат метр қисми омбор майдони ҳисобланади.

      Маҳсулотлар сифатини тўлиқ сақлаш мақсадида қурилиш материаллари ва музлаткич камералар учун жиҳозлар Хитой, Туркия, Беларусь ва Россия давлатларидан олиб келинган ва EDGE Advanced халқаро сертификатига эга. Бу марказ фаолиятида энергия ва сув тежамкорлигини таъминловчи воситалардан фойдаланилаётганини билдиради.

     Марказда тўрт хил ҳароратли ҳудуд мавжуд. Шу боис, маҳсулотлар турига қараб музлаткичда, паст ҳароратли совитиш камераларида ҳамда қуруқ жойда сақланади.