Исломнинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди

Исломнинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди

 

 yavaerykeryepr.jpg

 

     Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида ташкил этилган халқаро конференцияда таниқли уламолар, давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари, шу жумладан  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳам иштирок этмоқда.

     Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. Ташкилотнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш, бағрикенгликни таъминлаш, бошқаларга ҳурмат сақлайдиган фаровон жамият барпо этишдир.

     Кенгаш аъзолигига ўзининг серқирра фаолияти билан обрў-эътиборга эришган дунёнинг энг нуфузли мусулмон олимлари жалб қилинади. Ана шу уламолар қаторида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳам аъзо қилинган эди.

     Муфтий Нуриддин Холиқназар анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашди.