“Ислом – саломатлик тарғиботчиси”
“Ислом – саломатлик тарғиботчиси”

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Мазкур тадбирлар “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2025 йил 14 мартдаги “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Конференция Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.