Ислом олами маданият вазирлари конференцияси

Ислом олами маданият вазирлари конференцияси

 

prolbprolprolarolargo.jpg

 

     Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом олами маданият вазирлари 13-конференцияси бўлиб ўтди. Анжуман доирасида Ислом олами Таълим, фан ва маданият ташкилоти – ICESCO бош директори доктор Салим бин Муҳаммад Ал Малик Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашиб, қўмита ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

     Тузилажак қўмита ICESCO Маданият пойтахтлари дастурига асосан, 2025 йил Ислом олами маданият пойтахти сифатида Самарқандда нишонланадиган тадбирларни назорат қилади. Кўҳна шаҳримиз бой маданий мероси намойиш этиладиган мазкур лойиҳа муваффақиятини таъминлаш йўлларини ўрганади.

     Вазиримиз ислом қадриятини сақлаш ва ривожлантириш, мусулмон давлатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, ICESCO нафақат таълим, фан ва маданият, балки экология, сунъий интеллект ҳамда замонавий технология соҳаларида ҳам йирик лойиҳалар, илғор ташаббуслар илгари сураётганини эътироф этди. Яъни:

     - ICESCO таркибидаги давлатлар маданият вазирларини юртимизга таклиф этиб, уларни диёримизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш;

     - Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида исломий қўлёзмаларни ўрганиш ва сақлашга кўмаклашадиган ICESCO минтақавий марказини очиш;

     - ICESCO қароргоҳида ўзбек олимлари илмий меросига бағишланган ислом дунёси уламолари конференциясини уюштириш.