Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари
Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари
Самарқанд шаҳрида “Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик” мавзуида халқаро форум ўтказилди.
Ислом дунёси таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти - ICESCO томонидан 2025 йилда Самарқанд шаҳри “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши ва шу муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирлар доирасида ўтказилган анжуманда ICESCOга аъзо давлатлар маданият вазирлари, халқаро ташкилот ва муассасалар масъуллари, шунингдек, Туркия ва Россиядан юқори даражадаги расмийлар иштирок этди.
Форум давомида маданият вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари Ислом дунёсининг маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, келгуси авлодларга етказиш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Бу йил Самарқанднинг ислом дунёси маданияти пойтахти сифатида кўплаб илмий-маърифий, маданий тадбирларга мезбонлик қилиши аҳамиятига эътибор қаратдилар.
Анжуман якунлангач, меҳмонлар Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилдилар.