Ислом цивилизацияси маркази директорига ўринбосар тайинланди

20241225000625.jpeg

 

     Иргаш Даминов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 

     Иргаш Даминов бунга қадар Президент администрацияси Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси Дин ишлари шуъбаси бош консультанти лавозимида ишлаган.

     Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июн ойида Фирдавс Абдухолиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланган эди. Шу муносабат билан марказни бошқариб келган Шоазим Миноваров лавозимидан озод этилганди.