Ислом цивилизацияси маркази – 2024 йилда
Ислом цивилизацияси маркази – 2024 йилда
2024 йил Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун ҳам самарали йил бўлди.
Ўтган йилнинг июль-август ойларида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” мавзусидаги халқаро конгресс ташкил этилди. Октябрь ойида эса “Шарқ ренессанслари феномени: салтанатлар, тамаддунлар, шахслар ва кашфиётлар” мавзусидаги халқаро маданий мерос ҳафталиги ўтказилди.
Йил давомида маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан Марказ концепсияси учун мингдан ортиқ таклифлар ва лойиҳалар тақдим этилди. Бу таклифлар асосида Марказнинг платформаси бешта асосий бўлимга ажратилди. "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази" мега-лойиҳаси тақдим этилди.
Ўзбекистон бўйлаб “Маърифат карвони” тарғибот тадбирлари, “Буюк алломаларимиз илмий мероси” мавзусида маърифий дастурлар ташкил этилди. Ислом цивилизациясининг улуғ мутафаккирлари ва уларнинг ҳиссасига бағишланган илмий-амалий конференциялар, жумладан, Имом Бухорий фаолиятига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Ислом цивилизацияси маркази ва "Ўзбекистон тарихи" телеканали ўртасида меморандум имзоланди.
Марказ томонидан Саудия Арабистони, Буюк Британия, Малайзия ва Туркияга сафарлар уюштирди. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “Ўзбекистон - Ислом цивилизацияси маркази” мавзусида фото кўргазма ташкил этилди. Туркияда халқаро конференция, Буюк Британияда Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги бўлиб ўтди.
Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги билан меморандум имзоланди.
Ўзбекистондаги Саудия Арабистони ва Франция элчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Туркия элчиси ва Марказ директори ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
“Euronews” ва “CNN” телеканалларида Ўзбекистон маданий, маърифий ва ижтимоий ҳаётидаги янгиликларни ёритилиш йўлга қўйилди.