Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ – янги кашфиётлар

Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ – янги кашфиётлар

 

img20260825174944652.jpg

Мамлакатимиз шу кунларда дунёнинг турли мамлакатларидан келган журналист, медиа раҳбарлари, олим ва креатив индустрия вакилларини бир майдонга жамлади. 24-27 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ – янги кашфиётлар” мавзусидаги Халқаро медиафорум ўтказилмоқда.

Ислом цивилизацияси марказидаги форум нафақат тарихий мерос ҳақидаги мулоқот, балки уни замонавий медиа ва технологиялар тилида дунёга қандай етказиш масаласи муҳокама қилинаётган муҳим майдонга айланди. 43 мамлакатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнаётган анжуманда жаҳоннинг етакчи медиа компанияси вакиллари, журналистлар, ҳужжатли кино ижодкорлари, олимлар, продюсер ҳамда рақамли технология соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда.

Форум доирасида турли мамлакатлар, турли маданият ва медиа мактаблар вакиллари учрашмоқда. Муҳокамалар муайян минтақа нуқтаи назаридан олиб борилмаяпти. Глобал масалаларга турли қараш, тажриба ва ёндашувлар асосида фикр билдирилмоқда.

Форум дастури ҳам ана шу кенг қамровли мулоқотни акс эттиради. Унда ислом цивилизациясининг математика, астрономия, тиббиёт, фалсафа, адабиёт, меъморлик ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси, буюк алломалар меросини замонавий аудиторияга етказиш усуллари муҳокама қилинмоқда.

Тошкентдан бошланган мулоқот Самарқандда давом этаи. Жаҳон медиа вакиллари тарихий шаҳарнинг бой маданий мероси, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва бошқа тарихий масканлар билан танишди.

.