Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мурожаатлар қандай ҳал қилинмоқда

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мурожаатлар қандай ҳал қилинмоқда

 

roaporaporapolaporvpaorvprovovyaprvapr.png

 

Жорий йил биринчи ярмида Миллий марказга 554 мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 518 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга юборилган. 36 мурожаат эса аноним бўлгани сабабли қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилмасдан қолдирилган.

Миллий марказ қабулхонасида ҳисобот даврида 342 нафар фуқаро қабул қилинди. Уларнинг 173 нафаридан ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, белгиланган тартибда иш юритувига олинди. 169 нафар фуқарога эса жойида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Мурожаатларнинг 33,3 фоизи фуқароларни бевосита қабул қилиш жараёнида, 66,6 фоизи эса алоқа воситалари, асосан, почта орқали келиб тушган.

Миллий марказ томонидан турли давлат органларига юборилган 149 тавсия кўриб чиқилиши натижасида 25 мурожаат бўйича фуқароларнинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланди.

Бундан ташқари, олти ой давомида Миллий марказга телефон орқали мурожаат қилган 1 минг 342 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳисобот даврида аҳоли билан сайёр қабул ва очиқ мулоқотлар ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 16-19 март кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Когон туманларида, 19-22 май кунлари эса Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан, аввало, тегишли вазирлик ва идоралардан зарур маълумотлар олиниб, улар миллий қонунчилик ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинди. Шу асосда БМТнинг тегишли органларига Ўзбекистон Республикасининг расмий ҳуқуқий позицияси тайёрланди.