Инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий тажриба

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий тажриба

  ghjmdgmjghjmdghjdgh.jpg

     Женевада Ижтимоий адолат бўйича Глобал коалициянинг форуми доирасида  Сенат раиси Танзила Норбоева  Ўзбекистон  Президенти ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш ва ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

       Ўзбекистон инсон салоҳиятини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, самарали бошқарув ва экологик барқарорликка эришишни асосий устуворлик деб билади. Ушбу тамойиллар инсон ҳуқуқларига асосланган иқтисодиёт ёндашуви билан уйғунлашади.

      Сўнгги йилларда Ўзбекистон меҳнат ҳуқуқлари соҳасида муҳим натижаларга эришди. Халқаро меҳнат ташкилотининг барча асосий ва устувор конвенциялари ратификация қилинди. Ўзбекистонда 2023 йилда қабул қилинган янги Конституция ва Меҳнат кодексида ушбу халқаро стандартлар ўз аксини топган. Айниқса, аёллар, ёшлар ва заиф гуруҳлар манфаатларини ҳимоя қилувчи жамоавий келишув институти кучайтирилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга нафақат имтиёз, балки фундаментал ҳуқуқ сифатида қаралаётгани таъкидланди. ХМТ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “2030 йилгача ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегия” универсал қамров, ижтимоий хизматлар, ижтимоий суғурта универсал қамров, ижтимоий хизматлар, ижтимоий суғурта ва меҳнат бозоридаги фаол чораларни назарда тутади.