Инсон меҳнати, унинг қадр-қиммати бебаҳо бойлик
Инсон меҳнати, унинг қадр-қиммати бебаҳо бойлик

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувдаги нутқидада инсон меҳнати, унинг қадр-қиммати қандай бебаҳо бойлик эканини алоҳида таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда ҳар бир инсонга муносиб меҳнат, касб соҳасида ўсиш, дам олиш ва саломатлигини тиклаши учун зарур шароит яратиш – ғоят муҳим масалалигини уқтирди.
Биринчидан, одамларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги қанча ошса, ислоҳотлар самарадорлиги ҳам шунча юқори бўлади.
Иккинчидан, глобаллашув ва рақамли тараққиёт шароитида меҳнат муносабатлари соҳасида янги шакллар ҳам кенг оммалашмоқда.
Учинчидан, касаба уюшмалари ўтган даврда хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича катта тажриба тўплади.
Тўртинчидан, касаба уюшмалари – меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб борадиган энг катта ташкилот.
Бешинчидан, ҳозирги вақтда Федерация таркибида 14 та тармоқ касаба уюшмаси фаолият юритмоқда.
Олтинчидан, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2030 йилгача мўлжалланган дастур ишлаб чиқилмоқда.
Еттинчидан, турли сабаблар билан ишсиз қолган, меҳнат жараёнида касаллик ёки ногиронликка чалинган одамларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатларини кучайтириш ҳам долзарб вазифадир.
Яна бир масала – ахборот коммуникациялари шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда одамларга ишончли маълумотларни ўз вақтида, тўғри етказиш жуда муҳим.
.