«Инсон фахри – 2026»: тақдирлаш маросимидан фотожамланма
«Инсон фахри – 2026»: тақдирлаш маросимидан фотожамланма

Кеча бўлиб ўтган «Инсон фахри» миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Буюк меросни асраб» («Юрт фахри») номинациясида юксак мукофотга сазовор бўлди.
Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов ва Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова топширди.
Мазкур мукофот халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини асраб-авайлаш, буюк алломаларимизнинг илмий мероси ҳамда жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини кенг тарғиб этиш, миллий қадриятларимизни келажак авлодларга етказиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофидир.








