Инновацион лойиҳалар ижросига киришилди
Инновацион лойиҳалар ижросига киришилди

Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини шакллантириш учун ишлаб чиқилган илмий инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнлари таҳлилига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилшда айни пайтга қадар Марказ экспозициясини бойитиш бўйича 1 босқич учун танлаб олинган 300 га яқин лойиҳаларнинг 260 га яқини устида аллақачон амалий ишлар бошлаб юборилган. Бинонинг марказий қисмидан ўрин оладиган Қуръони Карим зали, шу билан бирга, Исломдан аввалги давр, Биринчи Ренессанс, Иккинчи Ренессанс, Янги Ўзбекистон даври цивилизациялари, кашфиётлари ва шахслари ҳақида экспозициялар тайёрлашда Италия, Германия, Франция, Туркия, Россия каби давлатларнинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Йиғилишда Марказнинг очилиш маросими тадбирлари доирасида ўтказиладиган Халқаро кўргазмани ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ушбу кўргазма бўйича 40 га яқин хориж мамлакатлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги амалий кўмаги билан олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик музокаралари натижасига кўра бугунги кунда 18 та давлатдан 26 музей экспонатлари рўйхати таклиф сифатида шакллантирилишига эришилди. Айни пайтда ишчи гуруҳ раҳбарлари ва аъзолари биргаликда таклиф этилган экспонатларнинг аҳамиятлилик даражаси бўйича таҳлиллар ўтказиши бўйича иш олиб борилмоқда.