Илмий ва инновацион лойиҳалар муҳокамаси
Илмий ва инновацион лойиҳалар муҳокамаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Биринчи Ренессанс даври ва Янги Ўзбекистонда диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга оид илмий ва инновацион лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ва самарасини намоён этишда инновацион ёндашувлар борасида фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, амалга оширилаётган илмий лойиҳалар нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам муҳим аҳамият касб этиб, Имом Бухорий инновацион музейи контентини ҳам бойитади. Шу муносабат билан лойиҳаларни самарали тарзда рўёбга чиқариш, янги тадқиқотлар учун замонавий услублардан фойдаланиш, халқаро академик доиралар ва маҳаллий илмий жамоатчилик билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор жўяли таклифлар илгари сурилди.
Муҳокама якунида яқин истиқболда амалга ошириладиган илмий ва инновацион лойиҳаларни амалий жиҳатдан янада такомиллаштириш, уларга малакали тадқиқотчиларни жалб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, лойиҳалар тадқиқотларининг натижадорлигини таъминлаш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этишнинг ташкилий-ҳуқуқий, молиявий ва амалий жиҳатлари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.