Иккинчи Ренессанс экспозициясини яратиш жараёнлари муҳокамаси

Иккинчи Ренессанс экспозициясини яратиш жараёнлари муҳокамаси

 sdghsdtghsdfgsdfgsdfg.jpg

      Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида тарихчи олимлар, меъморлар ва дизайнерлар иштирокида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозицияни бойитиш билан боғлиқ навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида марказда амалга оширилаётган Иккинчи Ренессанс экспозициясини яратиш жараёнлари, хусусан, макетларни аниқ ўлчамларда жойлаштириш, видеоматериаллардан фойдаланиш, ташқи ва ички дизайн уйғунлигини таъминлаш каби муҳим масалалар муҳокама этилди.

    Йиғилишда таъкидланишича, Ислом цивилизацияси марказида яратилаётган экспозициялар орқали нафақат моддий мерос, балки шаҳарсозлик, муҳандислик, ирригация ва меъморчилик анъаналари ҳам замонавий технологиялар ёрдамида қайта жонлантирилмоқда. Ҳар бир детал — пухта ўйланган концепция асосида шаклланмоқда.

    Чет эллик дизайнерлар томонидан тақдим этилаётган техник таклифлар қўллаб-қувватланаётган бўлса-да, тарихий меросни теран ҳис қилиш, экспозицияга миллий руҳ бағишлашда маҳаллий мутахассислар ҳал қилувчи ўринни эгалламоқда. Айни ҳамкорлик натижасида биноларнинг ташқи ва ички кўриниши ўртасида табиий уйғунлик яратилмоқда.