Иккинчи Озарбайжон – Ўзбекистон парламентлараро форуми

Иккинчи Озарбайжон – Ўзбекистон парламентлараро форуми

 

risunok1jpgcsmcsmcayvavayvcucukcukcuk23423uckcukyva.jpg

 

 Бокуда икки мамлакат ўртасидаги абадий дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга бағишланган Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро иккинчи форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Форумда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари, шунингдек, икки давлат ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этмоқда.

Форумнинг очилиш маросимида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Ғафарова нутқ сўзлади.

Иштирокчилар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, шахсий дўстлиги ва ўзаро ишончи туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилганини таъкидлади.

Икки йил аввал президентлар Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. 2026 йил август ойида Тошкентда ўтказилган Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ҳам муҳим босқич бўлди. Унинг якунлари бўйича давлат раҳбарлари Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади.