“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” объекти қурилишида бугунги кунда асосий бинонинг 1-қаватида музейшунослик доирасида пардозлаш ишлари давом этмоқда.
“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” объекти қурилишида бугунги кунда асосий бинонинг 1-қаватида музейшунослик доирасида пардозлаш ишлари давом этмоқда.
Бинонинг Улуғбек порталидаги Қуръон зали дахлизи ва фойесида ишлар қизғин кетмоқда. Хитойлик мутахассислар томонидан дахлизда деворларга мармар қоплаш ишлари ва шифтда пардозлаш ишлари якунланди. Фойеда деворларда пардозлаш ва пол қисмида мармар қоплаш ишлари бажарилмоқда. Қуръон залида деворларга мармар қоплаш ишлари бажарилмоқда, хамда 4 томонга ёғоч ўймали эшиклар учун метал каркаслар ўрнатилди.

Музейнинг биринчи “Исломдан олдинги давр” қисмида Туркиянинг “OUT DOOR Factory” корхонаси томонидан қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Исломдан олдинги давридаги юртимиз тарихи доирасида барельефлар осилди, яшаш ва турмуш тарзини акс эттирувчи манзаралар яратилди.


Музейнинг иккинчи қисмида, 1-ренесанс даврида Ислом давридаги юртимиз тараққиёти манзаралари акс этган “капсула хоналари” яратилмоқда. Мазкур худудда Италиянинг“Magister-Art” корхонаси лойиҳаси асосида қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.


Музейнинг “2-Ренесанс” даври қисмида “Interstaller Group-Узбекистан” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Худудда Темурийлар давридаги тараққиёт; фан, маданият, архитектура ва санъат доирасидаги манзаралар акс эттирилади. Бугунги кунда усталар томонидан деворда, китоб жавонлари, МДФ материалидан музей жихозлари ўрнатиладиган стендлар тайёрлашмоқда. “Голден ганч” томонидан шифт қисмига ганч ўймакорлиги ишлари бажарилди.


Музейнинг 3-ренесанс даври қисмида Россиянинг “Питч (Сила света)” корхонаси лойиҳаси асосида қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари давом этмоқда. Мазкур худудда “Мустақил Янги Ўзбекистон тараққиёти” доирасида
8 худудга бўлинган музей мажмуаси яратиш бўйича ишлар бошланган. Бугунги кунда пол қисмида “Фальш пол” технологияси бўйича ишлар якунланмоқда. Заиф кучланишли тизимлар доирасида фальш пол остига кабеллар ётқизилмоқда, Шифтда м/к элементларидан осма “Армстронг” плиталари монтаж қилинмоқда.

Қуръон зали фойесидан чап ва ўнг тарафда жойлашган ВИП заллари фойеси деворларига мармар тошларини қоплаш ишлари давом этмоқда. ВИП хоналарда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Академия, Кутубхона ва Бухоро порталлари фойеларида полларга мармар қопланмоқда, Музей қисмиларини боғлайдиган йўлакларда деворларга гипсокартон қоплашди, шифтларга осма карнизлар ўрнатишмоқда.