ХХРнинг Гуанчжоу шаҳрида “Cultural Upland” инвестиция ва тараққиёт компанияси билан ўтказилган музокаралар тўғрисида. Учрашув санаси: 2026 йил 9 май.

ХХРнинг Гуанчжоу шаҳрида “Cultural Upland” инвестиция ва тараққиёт компанияси билан ўтказилган музокаралар тўғрисида.
Учрашув санаси: 2026 йил 9 май.

photo2026-05-1115-10-13.jpg

1. ТАШРИФДАН МАҚСАД:

“Янги Ўзбекистоннинг янги сувенирлари” лойиҳаси доирасида Хитойнинг креатив индустрия, туристик сувенир маҳсулотлари ва маданий лойиҳалар соҳасида фаолият юритувчи таниқли компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи туристик бозори учун замонавий маҳсулотлар ва концепциялар ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қилиш.

2. МУЗОКАРАЛАР ВА КОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШУВ

9 июнь куни Гуанчжоу шаҳридаги “Guangzhou Culture Highland Investment & Development Co., Ltd.” инвестиция ва тараққиёт компанияси раҳбарияти ва мутахассислари билан амалий музокаралар ўтказди.

Маълумот учун: Мазкур компания 2016 йилда ташкил этилган.
“Синьхуа” нашриёти ва бутун Хитойга матбуот тарқатиш холдинги корхонаси.
Компания “Guangzhou Book Mall” негизида маданий макон ташкил этган бўлиб, ҳозирги кунда фақат Гуанчжоу шаҳрида 20 дан ортиқ катта дўконларга эга.

Компаниянинг асосий фаолияти маданий-маърифий лойиҳаларни ташкил этиш, ижодий индустрия хизматлари, янги медиа платформаларида тарғиб қилиш ҳамда дизайн маконларини ишлаб чиқиш каби йўналишлар. Компания Хитой жанубидагт нуфузли маданий хизмат платформаларидан бири ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ компаниянинг креатив маҳсулотлари, туристик сувенир концепциялари, офлайн савдо ва маданий маконлар ташкил этиш тажрибаси билан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий маданияти асосида туристик маҳсулотлар ва креатив концепциялар яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.

3. ЭРИШИЛГАН КЕЛИШУВЛАР ВА НАТИЖАЛАР

Музокаралар якунида томонлар ўртасида қуйидаги йўналишлар бўйича дастлабки келишувларга эришилди:

1. Креатив маҳсулотлар ишлаб чиқиш: Компания қисқа муддатларда Ўзбекистон учун 5 та креатив лойиҳа, жумладан музлатгич магнитлари ва бошқа туристик маҳсулотлар концепцияларини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.
2. Тезкор амалий ишланмалар: Дастлабки концепциялар ва намунавий маҳсулотларни 3–5 кун ичида тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.
3. Ўзбекистон ички ва ташқи туризм бозорида: Компания Марказий Осиё бозорини ривожлантиришга катта қизиқиш билдириб, мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
4. Кейинги ҳамкорлик: Компания ўз имкониятларини ҳар томонлама баҳолагандан сўнг ҳамкорлик юзасидан расмий таклиф ва жавобларини 10 кун муддатда тақдим этишини маълум қилди.

5. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Ўтказилган учрашув “Guangzhou Culture Highland Investment & Development Co., Ltd.” компаниясининг юқори ташкилий салоҳияти, офлайн операциялар бўйича бой тажрибаси ва ҳамкорликка очиқ муносабатини намоён этди. Айниқса, қисқа муддатларда креатив маҳсулот концепцияларини тайёрлашга бўлган тайёргарлиги амалий ҳамкорликни тезкор бошлаш имконини яратади.

Шу муносабат билан, компания билан туристик сувенир маҳсулотлари ва креатив концепциялар бўйича дастлабки техник топшириқларни шакллантириш ҳамда пилот намунавий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги амалий босқичга ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.

photo2026-05-1115-10-17.jpgphoto2026-05-1115-10-15.jpg