Хавфсиз ва соғлом юрт
Хавфсиз ва соғлом юрт

Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 5 январдаги «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида юртимизда осойишталикни таъминлаш ишлари янада кучайтирилди.
Шу мақсадда жорий йил 1 ноябрдан мамлакатимизда «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи ўтказилмоқда.
Криминоген вазият таҳлилига кўра, пойтахтдаги 585 та маҳалланинг 102 таси «яшил», 468 таси «сариқ» ва 15 таси «қизил» тоифага киритилган. Мазкур кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалладаги мавжуд вазият чуқур ўрганилиб, ҳудудларнинг хусусиятларига мос профилактик чоралар амалга оширилмоқда.
Тадбир доирасида тергов ва тезкор-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитларини чуқур ўрганиш ҳамда уларнинг такрор содир этилишига йўл қўймаслик устувор вазифа этиб белгиланган.
Бунда маҳаллалардаги «еттилик» билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хавфсиз туризм, пробация, миграция ва персоналлаштириш йўналишларида манзилли ишларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.