Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда
Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тасарруфида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда. Мактаб фаолияти Буюк Британия қироллик жамғармаси ҳузуридаги Анъанавий санъат турлари мактаби, UNESCO, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, IRCICA (Туркия), Теҳрон Хаттотлик маркази (Эрон), Муҳаммад ибн Салмон маркази (Саудия Арабистони), Шаржа маркази (БАА) каби ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилади.
Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади. Ёш бўйича: 6-12 ёшлилар гуруҳи (бошланғич маълумот), 13-24 ёшлилар гуруҳи (давомчилар), 25 ёшдан юқори (маҳоратга эришиш, соҳа магистрларини тайёрлаш) гуруҳларига бўлинади.
Ҳар бир гуруҳларда 12 нафаргача ўқувчилар бўлиши кўзда тутилган. Ўқувчилар шунчаки хаттотлик билангина шуғулланибгина қолмай, ёзув тарихи, ўзбек, араб, форс тиллари ва ёзуви, ҳуснихат, Ғарб мамлакатларида ҳуснихат (лотин ёзуви), Шарқ мамлакатларида ҳуснихат (араб, лотин, кирилл ёзувлари), Китобат санъати билан танишув каби фанларни ўзлаштиради. Эътиборлиси, дарсларнинг амалиётда қўлланишига алоҳида эътибор берилади.