Халқаро форумда Ўзбекистон куни
Халқаро форумда Ўзбекистон куни

Беларусь Республикасида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистондан 14-17 ёшдаги мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари иштирок этаётган “Ҳамдўстлик болалари” Х халқаро маданий-маърифий форумида Ўзбекистон куни кенг нишонланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева форум иштирокчиларига йўллаган табригида қирғизистонлик ҳамкасблари ташаббуси билан бошланган "Ҳамдўстлик болалари" форуми бугунги кунда МДҲ мамлакатлари ёшлари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган яхши анъанага айланганини қайд этди.
Форумда мамлакатимиз мактаб ўқувчилари халқ қўшиқлари ва рақсларини ижро этди ҳамда миллий ўйинлар намойиш этилишди. Шунингдек, форум иштирокчилари ўзбек мусиқаси ва адабиёти билан яқиндан танишиш, миллий таомлардан татиб кўриш имконига эга бўлди.