Гиннес Рекорди ташкилотининг махсус сертификати топширилди
Гиннес Рекорди ташкилотининг махсус сертификати топширилди

Бухородаги “Янги Ўзбекистон” боғида ёшларимиз тарихий ютуққа эришди. 1946 нафар истеъдодли ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, улкан натижа қайд этди.
Ушбу ютуқ Ўзбекистон номини яна бир бор “Гиннес рекордлар китоби” саҳифаларига ёздиришга сабаб бўлди.Ушбу улкан ютуқда давлат техника университетининг 113 нафар иқтидорли талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўз илмий-техник салоҳиятини намойиш этди. Якунда Бухоро давлат техника университетига Жаҳон Гиннес Рекорди ташкилотининг махсус сертификати тантанали равишда топширилди. Рекордчи талабалари эса медаллар билан тақдирланди.