“Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти совриндорлари

“Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти совриндорлари 

rmoraprarpolodldopra.jpg

      Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида бу институтларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кенг муҳокама қилинди. Анжуманда доирасида давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар, кўргазмалар ташкил этилди.

      Ҳафталикнинг якунловчи кунида бу йил илк маротаба ташкил этилган “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

      “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида таъсис этилган.