Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани

Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани

pvaapvaapvaapvaa.jpg 

     Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

     Концепцияда диний қадриятларимиз жамиятимиз учун жуда муҳим экани алоҳида қайд этилиб, улар Ўзбекистон халқининг маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари, одоб-ахлоқининг шаклланиши ҳамда авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтишига хизмат қилиб келмоқда. Диний эътиқодлар ва диний бағрикенглик Ўзбекистон халқини бирлаштириш ва жипслаштиришга хизмат қилувчи, оилаларда ўзаро ҳурмат-иззат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамловчи асрий қадриятлар манбаидир.

     Концепция дин соҳасидаги сиёсатнинг мазмун-мақсадини, йўналишлари ва механизмларини белгилаб беради. Яна бир муҳимлиги, барчанинг диний муносабатлардаги ҳуқуқлари, бошқалар билан муносабатлари ва албатта, чегараларини аниқ белгилайди. Буни давлат хизматчилари ҳам, олимлар ҳам, номутахассислар ва оддий инсонлар бир хил тушуниб, бир хил қабул қилиб, ушбу концепция қоидалари бўйича ўз муносабатларини шакллантиришади.