Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашда диний соҳадаги давлат сиёсати
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашда диний соҳадаги давлат сиёсати

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги давлат ташкилотлари, корхона раҳбарлари, шунингдек, маънавият соҳаси вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси мавзусига бағишланди.қатор семинарлар ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда ҳар бир фуқаронинг диний эътиқодига ҳурмат, виждон эркинлиги ва эътиқодда ҳурликни таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ёшларни тўғри йўналишга бошлаш ва диний радикал ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби мақсадлар алоҳида аҳамият касб этади.