Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш масалаари
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш масалаари
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда иштирокчилар бугунги кунда дунёда кечаётган жараёнлар, мафкуравий таҳдидлар, дин ниқоби остида амалга оширилаётган турли фитна ва ёвузликлар, шунингдек, диний бағрикенгликнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашди. Концепция доирасида кўзда тутилган устувор йўналишлар ва амалий чора-тадбирлар хусусида ҳам мулоҳазалар билдирилди.
Талабалар диний соҳадаги давлат сиёсатига оид билим ва тушунчаларини янада мустаҳкамлаб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.