Фарғонада “Халқаро китобхонлик фестивали”

Фарғонада “Халқаро китобхонлик фестивали”

 

 avapravappavapia.jpg

 

14 майда Фарғонада “Халқаро китобхонлик фестивали” бошланди. 15 майда “Central Asia – 2025: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида XVIII халқаро конференция ҳам ўз ишини бошлайди.

Ташкилий қўмитанинг хабар беришича, унда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан китобсеварлар, таниқли шоир ва ёзувчилар, зиёлилар иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирлар доирасида китоб ярмаркалари, ижодкорлар билан учрашувлар, шеърхонлик кечалари, тақдимотлар, викториналар, интеллектуал ўйинлар ва спорт мусобақалари ташкил этилади.

Шунингдек, “Китоб ярмаркаси-рассомлар нигоҳида” номли ижодий танлов ҳамда “Болаларга китоблар совғаси” акцияси ўтказилиши кўзда тутилган.

Фестивал ва конференция иштирокчилари учун миллий қадрият ва анъаналарни намоён этувчи “Маърифат-тур” лойиҳаси амалга оширилади. Вилоятдаги диққатга сазовор масканларга саёҳатлар уюштирилади. Миллий қадриятлар кўргазмаси фаолият кўрсатади.

Фарғоналик ижодкорларнинг китоблари савдо-кўргазмаси ташкил этилади. Яъни у  аҳоли, айниқса, ёшлар учун энг оммавий китоб байрамига айланади.