Фаол тадбиркорларга юксак мукофотлар
Фаол тадбиркорларга юксак мукофотлар

Тадбиркорлик — иқтисодий тараққиётни ҳаракатга келтирувчи муҳим куч. Янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришда ташаббускор ишбилармонларнинг ўрни беқиёс. Шу боис мамлакатимизда ўз ғояси, изланиши ва меҳнати билан иқтисодиёт ривожига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарёда тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият юритаётган ишбилармонлар нафақат ўз бизнесини ривожлантирмоқда, балки кўплаб инсонлар учун барқарор даромад манбаини яратмоқда. Айниқса, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, хизматлар сифатини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ташаббуслар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сирдарё вилояти ҳокимлигида Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларини шарафлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва фармойишларига мувофиқ, бир гуруҳ сирдарёлик тадбиркорларга давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.