Эҳтиром ва ибрат

Эҳтиром ва ибрат

 

vrptvprtvaprtaprtaprt.jpg 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 февралдаги фармонига мувофиқ, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда 1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

     Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 АҚШ доллари миқдорида;

     Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;

     1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланди.