Ёшлар парламентининг янги таркиби
Ёшлар парламентининг янги таркиби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркиби учун навбатдаги сайловларнинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ёшлар парламентига сайловлар уч босқичда бўлиб ўтди. Мазкур қарор асосида сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги низомлари тасдиқланди.
Республика босқичи якунига кўра, тавсия этилган 150 нафар номзод рўйхати Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясига тақдим этилди. Ёшлар парламенти аъзолари сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасида эгаллаган депутатлик ўринларига мутаносиб равишда қуйидагича ўринларга эга бўлди: 64 нафари ЎзЛиДеП, 29 нафари “Миллий тикланиш”, 21 нафари “Адолат” СДП, 20 нафари ХДП, 16 нафари Экопартияга тўғри келади.
Ёшлар парламентининг янги таркиби ёшлар масалаларини ҳал этиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда уларни ислоҳотлар жараёнига фаол жалб этишда ташаббускор бўлади.