Ер муносабати ва ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари
Ер муносабати ва ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида “Ер кодексини қайта кўриб чиқишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга оширмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида халқаро экспертлар делегацияси Ўзбекистонда ер муносабати ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришни муҳокама қилди. Мазкур техник ҳамкорлик лойиҳаси юртимиз ер бошқаруви тизимини халқаро илғор тажрибага мувофиқ модернизация қилиш, ер ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини самарали ривожлантиришга қаратилган.
Делегация вакиллари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мутахассислари билан алоҳида мулоқотлар ўтказди.
Таҳлил ва маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон ер қонунчилигини такомиллаштириш, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш мақсадлари ва барқарор ер бошқаруви амалиётларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.