Энергетика тизимида кенг кўламли ислоҳотлар

Энергетика тизимида кенг кўламли ислоҳотлар

22-2202512153567455114819268233.jpeg

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди..

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимиз ва аҳолининг талаб ҳамда эҳтиёжидан келиб чиқиб, энергетика тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда энергетика тизимига 35 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинди ва 9 минг мегаватт янги қувватлар ишга туширилди.

Натижада электр ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 60 миллиард киловатт-соатдан жорий йилда 85 миллиард киловатт-соатга етди. Эътиборли жиҳати, салкам 5 минг мегаваттли қуёш ва шамол, 400 мегаваттли гидроэлектр станциялар ишга туширилди. Хусусий сектор томонидан қуёш панелларини ўрнатиш натижасида 2 миллиард киловатт-соат электр энергияси олинган.

Бугунги кунда қувватларнинг қарийб 31 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига тўғри келади. 2030 йилгача яшил энергия улушини 54 фоизга етказиш кўзда тутилган. Бу борада қатор чоралар амалга оширилмоқда.