Ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга амалий кўмак бериш тизими янги босқичга кўтарилди
Ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга амалий кўмак бериш тизими янги босқичга кўтарилди

Мустақилликнинг энг муҳим мезонларидан бири, аввало, инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашда намоён бўлади. Айниқса, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар унинг асоси бўлмоғи лозим.
Юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларга назар ташлар эканмиз, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидаги ўзгаришлар чин маънода эътиборга молик эканига гувоҳ бўламиз.
Хусусан, мазкур ёндашув асосида оддий маиший ёрдам кўрсатишдан ижтимоий хизмат, реабилитация, бандлик ва жамиятга интеграция қилиш тизимигача бўлган жараёнлар қамраб олинмоқда.
Ҳозирда “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида реабилитация хизматлари кўрсатилмоқда. Бу тизимнинг аҳамияти инсоннинг ижтимоий хизматдан фойдаланиши учун уни албатта муассасага жойлаштириш талаб этилмайди. Аксинча, хизмат шакли фуқаронинг эҳтиёжи, функционал ҳолати ва ҳаёт тарзига мослаштирилмоқда.