Экологик маданиятини юксалтириш концепцияси амалда

Экологик маданиятини юксалтириш концепцияси амалда

fyvvaapmfavyaypmfvapfvyapm.jpg 

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг н “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори  мамлакатимизни барқарор ривожлантириши, экологик хавфсизликни таъминлаш, аҳолида атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, табиат олдидаги масъулиятни оширишга қаратилган.

     Экологик маданиятни оширишдаги энг катта амалий ташаббусларидан бири – бу “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳисобланади. Мазкур ташаббус доирасида ҳар йили миллионлаб дарахт ва буталар экилиб, шаҳарлар ва қишлоқлар яшил ҳудудларга айлантирилмоқда. Бу нафақат ҳавони тозалаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда, балки аҳолида экологик маданиятни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

     Махсус тарзда ташкил этилган ҳашарлар, мактаб ва олийгоҳларда ўтказилаётган кўчат экиш акциялари ёш авлодни атроф-муҳитга нисбатан масъул бўлишга ундаб келмоқда. Бу жараёнга аҳолининг барча қатлами бирдек иштирок этмоқда.

     Ўзбекистон Экологик партияси  фаоллари концепция доирасида амалга ошириладиган барча ташаббус ва ислоҳотларда фаол иштирок этади. Партия вакиллари томонидан қонунчилик ташаббуслари, жамоатчилик назорати ва аҳолини экологик ҳуқуқий билимлар билан таъминлаш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилади.

     Партия ташаббуси билан кўплаб ҳудудларда экологик сессиялар, жамоат эшитувлари ўтказилади, “экологик маҳалла” ва “яшил ўртоқлик” каби дастурлар жорий этилади. Бу орқали аҳолининг экологик масалаларга нисбатан муносабатини янада фаоллаштиришга эришиш мумкин.

      Мамлакатимизда 2030 йилгача аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган концепция – Ўзбекистоннинг барқарор экологик келажагини яратишга қаратилган дастурий ҳужжатдир. Айнан мана шу масъулиятни ўз зиммасига олган Ўзбекистон Экологик партияси концепцияни  бутун жамият онгини ўзгартиришга хизмат қилади.