«Дўстлик» боғида миллий маданият марказларининг павильонлари
«Дўстлик» боғида миллий маданият марказларининг павильонлари
Тошкентдаги «Дўстлик» боғида жойлашган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси ёнида миллий маданият марказларининг павильонлари ўрнатилади.
Мамлакатда 28 та миллий маданият марказлари фаолият юритади. Уларинг ҳар бири ўз миллатининг уйи шаклида бўлиб, ўзига хос маданият ва анъаналарни ифодалайди.
«Дўстлик» боғи ҳам янгиланиб, аҳолини ўзига жалб этувчи масканга айлантирилади. Сайр йўлаклари, сув ҳавзалари, дам олиш жойлари таъмирланиб, ўриндиқлар ўрнатилади. Оилавий кўнгилочар маскан ва болалар ижод маркази ташкил қилинади. Ёшлар учун скейт майдончаси, дарахтлар билан уйғун авиарий ҳамда томоша чархпалаги қурилади.