Диний-маърифий соҳада ислоҳотлар
Диний-маърифий соҳада ислоҳотлар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган Маърифат карвони тадбирлари республика бўйлаб барча вилоятларда ўтказилиши белгиланган
Жумладан Термиздаги Имом Термизий Халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам «Маърифат карвони» илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ерда "Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари" мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Республикамизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, маърифат ва маънавият тадбирлари ҳақида сўз борди.