“Бу ерда бўлиш мен учун шараф!”

“Бу ерда бўлиш мен учун шараф!”

 

dosrdssrdlrdrdlorldrl.jpg

 

Ҳамид Ал Зааби, Бирлашган Араб Амирликлари департаменти ижроия бошқармаси бош директори: 

      -Бу ерда бўлиш мен учун катта шараф.
Ислом цивилизацияси маркази — ўзида турли даврлар ва маданиятларни бирлаштирган ноёб маскан. Бу жой ислом тарихи ва буюк цивилизациялар меросини уйғун тарзда намоён этади ҳамда замонавий илм ва маданият орқали келажакка йўл очади.

       Мен бу марказдан чуқур таассурот олдим. Унинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этиш ва бу ажойиб лойиҳа ривожига ўз ҳиссамни қўшиш имконига эга бўлишдан умидворман.

      Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилаётган бу марказ — нафақат тарихий, балки маданий жиҳатдан ҳам улкан аҳамиятга эга. Бу ерда ўтган даврлар руҳи, халқларнинг маданий хилма-хиллиги ва илмий ютуқлари уйғунлашган.

      Марказдаги конференция зали, экспозициялар ва мажлислар орқали исломий маърифат ҳамда маданиятнинг замонавий талқини яққол намоён бўлади. Келажакда бу марказ билан ҳамкорлик қилиш ва яна ташриф буюриш ниятим бор.

         Бу буюк ишда иштирок этган барчага ташаккур айтаман.