Бронза даврига оид шаҳар

Бронза даврига оид шаҳар

avpvapavapvaapavap.jpg 

 

       Германиянинг Саксония-Анҳалт ери Волмирштедт шаҳридаги бўлажак стадион ўрнида археологлар 332 та иншоотдан иборат бронза даврига оид шаҳар изларини топди. Қазишмалар натижасида бу ерда уч минг йилдан ортиқ вақт олдин одамлар яшаганлиги маълум бўлди.

       Археологик ишлар 2025 йил июнь ойидан бери Саксония-Анҳалт ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва археология давлат бошқармаси раҳбарлигида 21 минг квадрат метр майдонни қамраб олган. Ҳозирга қадар бутун ҳудуднинг бешдан бир қисми ўрганилиб, 322 та археологик объект қайд этилган ва мингдан ортиқ артефактлар - сопол парчалари ва бронза узукларидан тортиб уй ҳайвонлари суяклари ва суяк бигизларигача топилган.

       Ушбу ҳудуд бронза даври Скандинавия доираси маданиятлари ва Лужица маданиятининг туташган жойи бўлган. Бу топилмаларда ҳам ўз аксини топган: сопол буюмлар орасида даврнинг маҳаллий этномаданий гуруҳларига хос бўлган улкан сақлаш идишлари, овқат пишириш учун кўзалар ва безатилган косалар мавжуд.