Британия музейига энг қиммат совға

Британия музейига энг қиммат совға

drgasdgsdfgsdfg.jpg 

 

     Британия музейи мамлакат тарихидаги энг қиммат совғага - бизнесмен Персивал Девига тегишли қиймати 1 миллиард фунт стерлингни ташкил этадиган Хитой чинниларига эга бўлади.

     Девиднинг коллекцияси Хитойдан ташқаридаги энг ноёб кулолчилик маҳсулотлар жамланмаси ҳисобланади — у 2009 йилдан бери Британия музейида намойиш этиб келинмоқда, аммо коллекция энди музейнинг мулкига айланади.

     Ушбу энг ёрқин экспонатлардан бири — бу 1351 йилга тегишли «Девид вазаси»дир. Уни ўрганиш давомида кўк-оқ рангли кулолчилик намуналари қачон пайдо бўлгани борасидаги саналарга ойдинлик киритган. Товуқ тасвири туширилган идишдан эса император Чэнхуага (1465-1487) вино узатишда фойдаланилган бўлса, Жу Яо чинниси 1086 йилда Сун сулоласи саройи учун ясалган.