Бой маданиятимиз, азалий қадриятларимиз рамзи
Бой маданиятимиз, азалий қадриятларимиз рамзи
Қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз, азалий қадриятларимизнинг рамзи бўлган мақом санъати теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Мақом санъати учун асосий мавзу – энг аввало, шахс, унинг эрки ва қадри, тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик ва умумбашарий тараққиёт ҳисобланади.
Бугунги кунда мақом санъати бутун мамлакатимиз бўйлаб, бошланғич таълимдан тортиб, академик фан даражасигача бўлган босқичларда узлуксиз тарзда ўрганилмоқда. Тошкент шаҳрида Мақом марказининг янги биносини қуриш бўйича амалий ишлар бошланган. Мақом ривожи йўлида сермаҳсул ижод қилиб келаётган бастакор, композитор, мусиқашунос, хонанда ва созандаларни фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда нуфузли миллий танловлар ўтказиб келинмоқда.