“Биродар шаҳарлар альянси” фаолиятини бошлади

“Биродар шаҳарлар альянси” фаолиятини бошлади

 

fvprfvpryvparvaep.jpg

 

       Ўзбекистонда “Биродар шаҳарлар альянси” ўз фаолиятини расман бошлади. Альянснинг асосий мақсади – Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар шаҳарлари ўртасидаги дўстона алоқаларни “халқ дипломатияси” асосида мустаҳкамлаш, маданият, таълим, иқтисодиёт, туризм, экология ва инновациялар йўналишларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Ҳозирда Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ҳудудлари ўртасида 71 та биродарлик алоқалари ўрнатилган. 

      Бугунги кунда дунё аҳолисининг 57-58 фоизи, Ўзбекистон аҳолисининг эса ярмидан кўпи шаҳарларда яшайди. Ўтган йиллар давомида юртимиз шаҳарлари янгича қиёфа касб этиб, халқаро даражадаги тадбирлар мезбонига айланди. Биродар шаҳарлар концепцияси – бу глобал дунёда ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва умумий ривожланишга хизмат қилувчи муҳим платформа. Ўзбекистон шаҳарлари учун ҳам бу тизим жаҳонга интеграциялаш ва миллий имкониятларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

       Альянс доирасида амалга ошириладиган устувор йўналишларнинг энг асосийлари шаҳарлар ўртасида доимий мулоқот ва ҳамкорлик платформасини яратиш, қўшма маданий ва таълим лойиҳаларни амалга ошириш, туризм, ҳунармандчилик ва маҳаллий брендларни ривожлантириш, ёшлар ва мутахассисларга тажриба алмашинув дастурларини ташкил этишдан иборат. Альянс Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада ошириш, шаҳарларимизни дунё билан боғлаш ва халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, халқлар ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик ва англашувни кучайтиради.