Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари

Берунийнинг  “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари

 

 ngsldasndlansdapmnsn.jpg

      Буюк қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг қаламига мансуб бўлган жаҳон фани тарихида қимматбаҳо манба ҳисобланган “Ал-осор ал-боқия ан ал-қурунАл-осор ал-боқия ан” асари ҳақида  муаллифнинг   ёзишича, у “халққа адолатли, тангрининг дини ва халқига ёрдамчи, мусулмонлар ҳарамларини қўриқловчи, улар мулкларини талонтарожлардан асровчи йўлбошчи қилиб, бандаларини ўзидан миннатдор этди”.

      Мазкур асар Европада “Хронология” номи билан машҳурдир. Бу асарни Журжонда олим 27 ёшида, яъни 1000 йили араб тилида ёзиб тугаллаган. Буюк алломанинг бу асарида Хоразм, Мовароуннаҳр ва Ўрта Осиёнинг бошқа минтақаларда яшаган халқлар ҳақида ҳам муҳим тарихий-этнографик маълумотлар баён этилган.

      Ушбу асарда юнонлар, румликлар, эронийлар, суғдийлар, хоразмликлар, ҳарронийлар, қибтийлар, христианлар, яҳудийлар, исломгача даврдаги араблар, йил ҳисоблари байрам ва машҳур кунлари, жумладан, Хитой чегараларигача бўлган минтақаларда яшовчи туркий халқлар, ўғуз турклари ва уларнинг эътиқодлари, урфодатлари ҳамда байрамлари баён этилган. Унда кўп халқларнинг маънавий ҳаёти ва тарихига оид маълумотлар мавжуд.

       Берунийнинг ушбу  турли халқларнинг маданияти, фалсафаси, астрономия ва дин тўғрисда маълумот берувчи асари  чинакам хазинадир.