Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади
Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади

Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Бу ҳақда “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида келтирилган.
Фармонга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди. У исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.
Шунингдек, фармон асосида Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ушбу соҳалардаги барча жараёнларни мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади. Кенгаш қуйидаги ташкилотларнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятини мувофиқлаштиради: