Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси

Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси

  vaovaovaovaovaor.jpg

         Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.

     Бу йил пойтахтнинг Бектемир туманида, Тошкент ҳалқа йўли бўйида яшил ҳудудга асос солинди. Бунинг учун 100 гектар ер ажратилган бўлиб, икки йилда жами 100 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилади. Уларни парваришлаш учун 3 та сунъий сув хавзаси ва 12 та қудуқ барпо этилди.

     Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар билан суҳбатлашди, уларга ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.

     Ушбу кузги мавсумда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.