Янги Ўзбекистон ташаббуслари: тараққиёт, хавфсизлик ва ҳамжиҳатлик сари

Янги Ўзбекистон ташаббуслари: тараққиёт, хавфсизлик ва ҳамжиҳатлик сари

orrpopro.jpg

       Шу йилнинг 31 август - 1 сентябрь кунлари Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги саммит бўлиб ўтди. Ушбу йиғинларда давлатимиз раҳбари ташкилот доирасида ва халқаро миқёсдаги глобал масалалар юзасидан бир қанча муҳим таклиф ва ташаббусларни ўз ичига олган маъруза билан иштирок этди.

       Президентимиз томонидан Тяньцзинь саммитида билдирилган янги таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳиятини оммалаштириш ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бугун “ШҲТ амалда: Янги Ўзбекистон ташаббуслари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

       Тадбир Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда 20 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вакиллари, жумладан, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва қўмита ходимлари, 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, олимлар, соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.