Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллалар

Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллалар

 

risunok3roprovaovkvnrenuke3452435324yvkapvapyvapye.jpg

 

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Марказий банк ҳамкорлигида “Маҳалла кутубхонаси” ташаббуси йўлга қўйилди.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” эзгу ғояси асосида “Китоб карвони” маърифий акцияси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида республика бўйлаб инфратузилмаси, ободонлиги ва маънавий муҳити билан алоҳида ажралиб турадиган Янги Ўзбекистон қиёфасидаги 35 та намунали маҳалла танлаб олиниб, ушбу маҳаллаларда ташкил этилган замонавий кутубхоналарга жами 35 минг нусха китоб топширилди.

Китоблар жаҳон ва ўзбек мумтоз ҳамда замонавий адабиёти, илмий-оммабоп, соҳавий ва болалар адабиётининг сара намуналаридан таркиб топган. “Китоб карвони”нинг тантанали тадбири Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг бош биносида ўтказилди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, маърифатпарвар зиёлилар, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида китобларни маҳаллаларга тантанали топшириш, китобхонлик маданияти ва маҳалла кутубхоналарининг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти ҳақида мулоқотлар ўтказилди.