Янги Тошкент истиқболи

Янги Тошкент истиқболи

 

aovaperakykerykeryker.jpg

 

       Яқин истиқболда “Янги Ўзбекистон” университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, ижод мактаби, Миллий мақом маркази ҳамда кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилиши белгиланган.

       Давлатимиз раҳбари бу замонавий ҳудуд “яшил шаҳар” бўлишига кўп бора урғу берган. Бу ҳаво ва сув тозалиги, муқобил энергия манбалари, дарахтзорлар кўплиги каби мақсадларни олдинга чиқаради. Тўрт юз гектардан ортиқ майдонда Марказий боғ барпо этилиб, икки юз минг туп дарахт экилади.

       Шунингдек яна бир истиқболли лойиҳа – янги шаҳарга метро йўлининг қурилаётгани. У ҳозирги “Дўстлик” метро бекатидан бошланади. Узунлиги йигирма километрдан ортиқ бўлиши кутилаётган бу метро ҳар куни 200-250 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатади.