Ҳамкорлик янада ривожланади

Ҳамкорлик янада ривожланади

 fkpfpvfyapvapvaap.jpg 

       Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги

       Мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, ҳаж ва умра ибодатларини уюштириш ишлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

     Хусусан, “Ҳаж – 2025” мавсуми ҳар жиҳатдан муваффақиятли ўтгани, мутасаддилар саъй-ҳаракати билан ҳожиларга юқори даражада шароит ва имкониятлар ҳозирлангани, ўзбекистонлик зиёратчилар тартиб-интизоми, одоб-ахлоқи билан барчага намуна бўлиб, рисолагидек тоату ибодат қилганлари эътироф этилди. 

       Учрашувда томонлар келгусида ҳам диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш каби масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган маърифий тадбирлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.